Россия-Украина уруши фонида «комага тушган» нашрлар

«Новая газета» Роскомнадзорнинг «Россия қонунчилигини бузишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида» огоҳлантиришидан кейин ишни тўхтатганини эълон қилди.

Душанба куни назорат агентлиги газетага иккинчи марта ёзма огоҳлантириш бергани маълум бўлди. Бунинг сабаби гўёки «НПО-хорижий агентни белгиланмаган ҳолда тилга олиш» бўлган. Қайси материал ҳақида гап кетаётгани айтилмаган.

«Роскомнадзордан яна бир огоҳлантириш олдик. Шундан сўнг биз газетани «Украина ҳудудидаги махсус операция» тугагунга қадар тармоқларда ва қоғозда чоп этишни тўхтатамиз «, — дейди таҳририят.

Март ойи бошида “Дождъ” телеканали ва “Эхо Москва” радиостансияси Россияда ўз эшиттиришларини тўхтатган эди.

Роскомнадзор уларнинг веб-сайтларини тўсиб қўйди ва радиостансияни эшиттиришни ўчириб қўйди. Тез орада «Эхо Москва» директорлар кенгаши радиостансияни тугатишга қарор қилди.

“Газпром-Медиа” хабарига кўра, Россия ҳарбийларининг Украинадаги ҳаракатларига оид “ёлғон маълумотлар” тарқатилганини эълон қилган Бош прокуратуранинг мурожаати асос бўлган.

“Дождъ” бош директори Наталя Синдееванинг сўзларига кўра, таҳририятга “нафас чиқариш ва бундан кейин қандай ишлашни тушуниш учун куч ва вақт керак”.

Маълумот учун, “Эхо Москва» 1990 йилнинг ёзидан, “Дождъ” эса 2010 йилдан бери эфирга узатилади. «Новая газета» 1993 йилдан бери нашр этилади.

Шахруза Сатторова