«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ташкил этилганлигининг 5 йиллигига бағишлнган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Бугун, жорий йилнинг 29 март куни “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси биносида жойлашган Ипак ва жун маҳсулотлари шоурумида «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ташкил этилганлигининг 5 йиллиги муносабати билан соҳада эришилган натижалар ва ислоҳотлар самарасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.  Унда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Бошқарув раиси Баҳром Шарипов, мутасадди раҳбарлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Маълумки, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сонли қарор билан ташкил этилган.

2016 йилда Республикада 24,7 минг гектар тутзорлар ва
46,6 млн. дона якка тут дарахтлари мавжуд бўлиб, бор-йўғи 7,5 минг тоннага яқин тирик пилла етиштирилган бўлиб, 2,5 минг тоннага яқин қуруқ пилла олинган. Натижада ипак маҳсулотлари экспорт кўрсаткичлари атиги 20 млн долларни ташкил этган. Мазкур даврда 19 та пиллани қайта ишлаш корхоналари фаолият юритган.

Ҳозирга кунда  “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибида 152 та туман ва 13 та ҳудудий “Агропилла” ташкилотлари фаолияти тўлиқ йўлга қўйилган. Туман агропилла ташкилотларига 1 315 та малакали агрономлар ишга қабул қилиниб, Уюшма томонидан “онлайн” бошқарув тизими жорий этилди. Тизим корхоналаридаги 90 нафар мутахассислар Хитойда малака ошириб қайтишди.

2021 йил 31 декабрь ҳолатига кўра, уюшма тасарруфида 54,8 минг гектар тутзор ва 149,7 млн. туп якка қатор тут дарахтлари мавжуд бўлиб, 2017 йилга нисбатан тутзорлар 11,3 минг гектарга (26 фоиз) ҳамда якка қатор тут дарахтлари сони 105,7 млн тупга (3,4 баравар) ошган.

2021 йил (31 декабрь ҳолатига) республикада жами 120,4 млн. туп тут кўчатлари экилган бўлиб (2020 йилга нисбатан 146 фоиз ўсиш суръати), якка қатор тут дарахтлари 149,7 млн. тупга ва тутзорлар 54,8 минг гектарга етказилиб, 63,2 минг нафар аҳолига бириктириб берилди.

Шунингдек, 2020-2021 йилларда жами 10,2 минг гектар яроқсиз тутзорлар реконструкция қилинди.

Тизимдаги 22 та тутчиликка ихтисослашган хўжаликда 2021 йилда 95,9 млн. туп тут кўчати етиштирилган. Етиштирилган тут кўчатлари сони 2020 йилга нисбатан 31,6 млн. тупга (49 фоиз) ошган.

Натижада тут кўчати импортига тўлиқ чек қўйилиб, республикада тут кўчатига бўлган талаб тўлиқ қопланиб, 100 фоиз маҳаллийлаштирилди.

2017 йилда 7,5 млн. туп, 2019 йилда 13,4 млн. туп жами 20,9 млн. туп тут кўчатлари 1,1 млн. АҚШ доллар эвазига импорт қилинган бўлса, ҳозирги кунга келиб, Қозоғистон республикасининг ТОО “АСВС Ойл” корхонаси билан Андижон вилоятидаги “Ипак” тутчиликка ихтисослашган хўжалик ўртасида 2021-2025 йилларда 27 млн. туп тут кўчати етказиб бериш ва парваришлаш агротехникаси бўйича 2,4 млн. АҚШ долларлик экспорт шартномаси имзоланди.

2021 йилда 443 минг қути ёки 2018 йилга нисбатан 49,5 минг (13 фоиз) қути, 2019 йилга нисбатан 39,6 минг (27 фоиз) қути ва 2020 йилга нисбатан 40 минг (9,8 фоиз) қути кўп ипак қурти боқилган. Боқилган ипак қурти ҳажмидаги маҳаллий маҳсулот улуши2019 йилда 24 фоизни, 2020 йилда 38 фоизни ва 2021 йилда 47 фоизни ташкил этган. 2019-2021 йиллар давомида республикамизда етиштирилган ипак қурти ҳажми 1,5 бараварга (158 минг қутидан 240 минг қутига) ошган.

2019 йилдан бошлаб 4 мавсум (2017 йил 2 мавсум ва
2018 йилдан бошлаб
3 мавсум) пилла етиштириш йўлга қўйилиши натижасида, 2021 йилда 24,4 минг тонна тирик пилла етиштирилган (ўсиш 2017 йилга нисбатан 2 баравар, 2020 йилга нисбатан 12 фоиз).

Бугунги кунда 76 та пиллачилик кластерларида 7,5 минг тонна қуруқ пиллани (2016 йилга нисбатан қуруқ пилла 5 минг тоннага ёки
3 бараварга кўп) қайта ишлаш қувватлари мавжуд бўлиб, ишлаб чиқариш қувватлари 2017 йилга нисбатан 1 минг тоннага ва
2019 йилга нисбатан 68 тоннага ошган. 2021 йилда 2 378 тонна ёки 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 7 фоиз кўп хом ипак ишлаб чиқарилган. Ишлаб чиқариш ҳажми
2020 йилда (2 222 тонна) 2017 йилга (526 тонна) нисбатан
4,2 бараварга ва 2019 йилга (2 037 тонна) нисбатан 109 фоизга ошган.

Тармоқда бандлар сони 862,5 минг нафарни ташкил этиб, шундан 32,6 минг нафари доимий ва 829,9 минг нафари мавсумий иш билан таъминланган. Банд бўлганлар сони, 2017 йилга (жами 305 минг нафар) нисбатан 2,8 баравар, 2019 йилга (640,1 минг нафар) нисбатан 35 фоиз ва 2020 йилга (761 минг нафар) нисбатан 13 фоизга ошган.

Ўтган 5 йил мобайнида тизимга оид 8 та Президент қарорлари қабул қилиниб, ижрога йўналтирилган.