Ўзбекистонда 30 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» 30 март куни республика ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 совуқ-1 даража илиқ, кундузи 13–15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.