Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Г.Э.” МЧЖга “Тошкент сув таъминоти” МЧЖнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан яроқлилигини текшириш учун тақдим қилинган умумий баҳоси 219,2 млн сўмлик 30 дона насос агрегатларининг яроқсизлиги тўғрисида сохта далолатномалар расмийлаштирилиб, ушбу насос агрегатлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.