ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский аллақачон вафот этган бўлиши мумкин. Бу фикрни журналист Олег Кашин айтмоқда.
“Тўғрисини айтсам, Жириновский вафот этган деб ўйлайман. Менда ҳам, бу ҳақда гапираётганларда ҳам Жириновскийнинг тириклиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ? — деган Олег Кашин.
9 феврал куни Владимир Жириновский коронавирус билан касалхонага ётқизилган эди. 25 март куни оммавий ахборот воситалари сиёсатчининг ўлими ҳақида оммавий хабарларни тарқата бошлади. Бу маълумотни ЛДПР сенатори Александр Пронюшкин тасдиқлади. Бироқ бир неча дақиқадан сўнг у Жириновскийнинг ўлими ҳақидаги постни ўчириб ташлади ва ёлғон маълумот эълон қилгани учун узр сўради.
Россия Федерацияси Давлат думаси спикери Вячеслав Володин Пронюшкин сенаторлик лавозимини тарк этиши кераклигини айтди. Кремл Либерал-демократик партия етакчисининг аҳволи ҳақида гапирди. Партия ичида Жириновскийнинг ўлими ҳақидаги сохта хабар эълон қилингани сабабли тергов бошланди.
Шунингдек, Либерал-демократик партия ушбу маълумотни тарқатганларнинг барчасини судга беради. Айни пайтда Либерал-демократик партияда Жириновскийнинг ўрнига номзод излаш бошланган.