HUMO карталаридан нотўғри ечилган пуллар қачон қайтарилиши маълум қилинди

HUMO карталари билан муаммо юзага келгани маълум қилинди. Ogoh.uz HUMO карталари бўйича боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди.

«Бугун, 5 апрель соат 12:30дан 13:00гача терминалларни HUMO қийинчиликлар юзага келди. Соат 13:00га келиб бу ҳолат бартараф этилди ва HUMO карталари билан барча операциялар қайта тикланди.

Бироқ, соат 15:00дан кейин карталардан маблағларнинг икки маротаба ечиб олиш ва муваффақиятсиз транзакциялар натижасида ҳам икки маротаба ечиб олишлар кузатилди. Келажакда бу каби хавфлар ва носозлик ҳолатлари такрорланмаслиги учун вазият сабаблари тўлиқ аниқланиб, бартараф этилгунига қадар HUMO ўз терминаллари ва тўлов иловаларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Расмий хабарга кўра, ҳозирда мобил иловаларнинг ишлаши қисман тикланган, яқин вақт ичида HUMOнинг бошқа барча хизматлари тўлиқ ҳажмда ишлай бошлайди», дейилади хабарда.

Бизга маълум қилган мутахассисга кўра, ҳозирда тизимда тузатиш ишлари олиб борилмоқда, барча нотўғри ечиб олинган пуллар бугуннинг ўзида қайтариб берилади.