Ван Дам Африка давлатларидан бирида элчи бўлди

Америкалик собиқ актёр Жан-Клод Ван Дам Конго демократик республикаси дипломатик паспортини олди ва ушбу мамлакатда маданият ва экология элчиси лавозимини эгаллади, дея хабар беради Элcо нашри.

Ван Дам Конгода ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат спортини ва Конго қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ёрдам бермоқчи эканлигини маълум қилди.У кўплаб машҳурларни: Сталоне, Шварценнеггер, Жеки Чан футболчилардан Роналду ҳамда Мессиларни ушбу давлатга олиб келишга ҳаракат қилишини айтди.

Шунингдек, янги элчи Конго ғарбий Европа ҳудудига тенг эканлиги ҳақида гапирди ва уни сайёрамизнинг экологик ўпкаларидан бири дея атади.