Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолиги тўхтатилди, Ўзбекистон қайси томонга овоз берди?

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси бугун Россия ҳарбийлари Украинага бостириб кириши чоғида инсон ҳуқуқларининг “қўпол ва мунтазам равишда бузилиши” далиллари туфайли Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатди.

БМТ қарорига овоз берган иштирокчи давлатларнинг 93 таси Россияни чиқариб ташлаш учун овоз берган, 24 давлат қарши чиқди, 58 нафари бетараф қолди.

Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари каби Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон Россия томонини ёқлаб овоз берган.

Арманистон ва Озарбайжон вакиллари овоз беришга келмаган. Хитой ҳам қарши овоз берди, Ҳиндистон бетараф қолди.

Овозга қўйилган резолюция матнида Россия босқинидан сўнг “Украинада давом этаётган гуманитар ва инсон ҳуқуқлари инқирозидан чуқур хавотир” билдирилган.