Фуқароларнинг банк карталари қонун ҳужжатларига риоя қилинмаган ҳолда уларнинг розилигисиз «Даврбанк» томонидан ажратилган кредит қарздорлигини сўндириш учун маблағлар ечиб олинаётгани аниқланган.
Бунга йўл қўйган «Даврбанк»ка нисбатан белгиланган тартибда жарима санкцияси қўлланилган. Бу ҳақда Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига кўплаб мурожаатлар келиб тушган.
Шунингдек, банкка фуқароларнинг банк ҳисобварақларидан (шу жумладан, банк карталаридан) маблағларни қонунчиликка зид равишда уларнинг розилигисиз ҳисобдан чиқариш амалиётига чек қўйиш ҳамда фуқаролардан шу мазмунда шикоятлар келиб тушганда ушбу маблағлар қайтариб берилишини таъминлаш вазифалари юклатилган.