Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Кадастр агентлигининг Фарғона тумани филиали мутахассиси С.О. филиалнинг собиқ ходими муқаддам ЖКнинг 228-моддаси билан судланган Г.Р. билан олдиндан тил бириктириб, “A.O.” фермер хўжалигининг 1,5 гектар очиқ ер майдонининг 18 сотихида гўёки 2 та 9 сотихли уй-жой мавжудлиги ҳақида сохта кадастр ҳужжатларини тайёрлашиб, ушбу 18 сотих ер майдонини фуқаро Ш.га фирибгарлик йўли билан 7 500 АҚШ долларига сотганликлари аниқланиб, текширув давомида С.О ва Г.Р. томонидан 200 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.