Жанубий Африка Республикаси шарқидаги Квазулу-Натал провинсиясида содир бўлган сув тошқини оқибатида камида 341 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Маҳаллий ҳукумат қурбонлар сони ортишини тахмин қилмоқда, чунки ҳозиргача ўнлаб одамлар бедарак йўқолган. Қутқарув операциясига ёрдам бериш учун Жанубий Африка миллий мудофаа кучлари жалб қилинган.
Этеквини шаҳри губернатори Мхолоси Каунда муниципалитет ва қўшни Дурбан шаҳрига сув тошқини етказган зарарни 52 миллион долларга баҳолаган.Офат туфайли Дурбан ва Этеквини шаҳарларида сув ва электр таъминоти узилиб қолган, уларни тиклаш камида бир ҳафта давом этади. Ёмғир ёғиши яна давом этиши кутилмоқда.
Аввалроқ Дурбандаги сув тошқини оқибатида 306 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Квазулу-Наталнинг айрим жойларида 48 соат ичида ёғин кўрсатгичи 450 мм дан, бу йиллик ёғин миқдори эса 1009 мм дан баландлаган.