Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов бўйича ИИВ муносабат берди

Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати бошлиғи Шоҳруҳ ака Ғиёсовнинг маълумот беришича, жорий йилнинг 17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани «Чақар» маҳалласида ўтказилаётган санитария-профилактик тадбирлар жараёнида, фуқаро К.Р. хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашиб, уларнинг ишига тўсқинлик яратиб, қонуний талабларини бажармаган.

Ҳолат юзасидан фуқаро К.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 194 ва 195-моддалари билан материаллар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани судига юборилган.

Аввалроқ таниқли сиёсатшунос Камолиддин Роббимов 15 суткага қамалгани айтилганди.