Қарздорга тегишли чорвачилик мажмуаси хатланди

Урганч туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан, қарздор корхонадан «Узсаноаткурилишбанк» АТБ Xоразм минтакавий филиали фойдасига 1.050.919.600 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Урганч тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилган. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати Ogoh.uz’ га маълум қилди.

Қайд этилишича, Давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда “ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги қарор қабул қилиб, қарздорга ихтиёрий муддат берилган.

Қарздор ихтиёрий муддатда ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида гаров мулки бўлган чорвачилик мажмуаси хатланиб, “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасига сотуга чиқарилган.

Ўтказилган онлайн электрон савдо натижасида чорвачилик мажмуаси сотилган ва сотувдан тушган 1 млрддан ортиқ пул маблағлари банк ҳисоб ракамига ўтказиб берилгани маьлум қилинди.