Aвтомобил ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилнинг март ойида энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича:
— “Cobalt” — 8 405 дона;
— “Damas” — 8 046 дона;
— “Lacetti-Gentra” — 7 099 дона;
— “Nexia T-250” — 3 670 дона;
— “Spark” — 1 604 донани ташкил қилади.