Бугун айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши мумкин

Фото Ogoh.uz

«Ўзгидромет» 25 апрель, душанба куни республика ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Кундуз куни ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ вақтида 12–17 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 13–15 даража, кундузи 23–25 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 20–25 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.

Тошкент,  Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади,  момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундуз куни ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши  мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 23–28 бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14–19 даража, кундузи 28–33 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади,  момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 23–28 даража бўлади

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади,  момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 13–18 даража бўлади.