Хасанов Бахрилло Ғайбуллоевич Президент фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси адлия ва суд органлари фаолияти масалалари бўйича шўбаси бош инспектори лавозимига тайинланди.
Б. Хасанов 1979 йилда Самарқанд вилояти, Ургут тумани туғилган, маълумоти олий, 2000 йилда Ташкент давлат юридик институти (кундузги), 2006 йили Ташкент давлат юридик институти, (магистратура, кундузги), 2012 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос, давлат ва жамият қурилиши мутахассиси.
Б. Хасанов ўз меҳнат фаолиятини 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси катта маслаҳатчиси, етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.
2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар Фарғона вилоят адлия бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаб келган.