Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май — душанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган. Аввалроқ ушбу масала кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Президентнинг тегишли фармони билан 2 май Ҳайитнинг биринчи куни этиб белгиланган ва 3-4 май кунлари дам олиш куни деб эълон қилинган.
Шунда ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар кетма-кет 4 кун, ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар кетма-кет 5 кун дам олишади.
Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар учун:
30 апрель (шанба);
1 май (якшанба);
2 май (душанба) – Рамазон ҳайити;
3 май (сешанба) — кўчирилган дам олиш куни;
4 май (чоршанба) — кўчирилган дам олиш куни.
Кўчирилган дам олиш кунлари эвазига 7 май ва 14 май шанба кунлари иш куни деб белгиланган.
Ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун:
1 май (якшанба);
2 май (душанба) – Рамазон ҳайити;
3 май (сешанба) – қўшимча дам олиш куни;
4 май (чоршанба) – қўшимча дам олиш куни.