Spark хатлангач, қарздор 101,5 млн. сўм қарзини тўлади. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Бюронинг Қўштепа тумани бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Марғилон туманлараро судининг 21.02.2022 йилги қарорига асосан қарздор С.К.дан ундирувчи А.И фойдасига 101.488.180 сўм қарзни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан қарздорга ихтиёрий муддатда суд қарори ижросини таъминлаш лозимлиги ҳақида огохлантирилган.
Лекин, қарздор мавжуд қарздорликни бартараф этиш чорасини кўрмагач, бюро томонидан мажбурий ижро харакатлари ўтказилиши натижасида, қарздорга тегишли бўлган Spark автомашинаси борлиги аниқланиб, 21.04.2022 йил куни хатланган ва жарима майдонига олиб кирилган.
Хатланган мулкни савдога қўйиш чоралари кўрилаётган вақтда 26.04.2022 йил куни қарздор С.К.дан 101.488.180 сўм қарзини тўлиқ тўлади, ундирилан маблағ ундирувчи А.И. га тилхат асосида топширилиб, қарздорга Spark авмашинаси қайтариб берилди.