“Олтин қалам – 2022” танловининг ғолиблари аниқланди (рўйхат)

Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ўтказилган “Олтин қалам” XVI Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

“Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танлови ғолиб ва совриндорлари деб қуйидагилар топилди:

“Энг яхши журналистик материал учун” 
(телевидение) йўналишида 

1-ўрин “Маданият ва маърифат” телеканалидан Юлдуз Файзий.
2-ўрин “Севимли” телеканалидан Мўътабар Нурмуҳаммедова.
3-ўрин Мафтуна Мамасиддиқова (“Рухсор ТВ” Фарғона вилояти).

“Энг яхши журналистик материал учун” 
(радио)  

1-ўрин Фароғат Барноева Навоий ТРК мухбири.
2-ўрин Зарбуви Чориева.
3-ўрин Нодира Мақсудова.

“Энг яхши материал учун” номинацияси бўйича интернет-журналистика йўналишида 

1-ўрин Норгул Абдурайимова -ЎзА бўлим мудири.

2-ўрин kun.uz нашри мухбири Илёс Сафаров.

3-ўрин xabar.uz мухбири Анвар Намозов.

“Энг яхши материал учун” номинациясида босма нашрлар бўйича

1-ўрин “Халқ сўзи” – “Народное слово” газетаси бош муҳаррири Ўткир Раҳматов.

2-ўрин “Еркин Қарақлпақстан” газетаси мухбири Гулайим Сапарова.

3-ўринга “Қизириқ” туманидаги “Тараққиёт” газетаси бош муҳаррири Чори Алимов ҳамда “Ёшлар кундалиги” таҳририяти.