Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:
— “Cobalt” — 28 690 дона
— “Lacetti-Gentra” — 26 305 дона
— “Damas” — 23 534 дона
— “Nexia T-250” — 7 195 дона
— “Spark” — 4 020 дона
— “Volkswagen Caddy” — 80 дона
“Lacetti-Gentra” автомобилини ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробарга ошган.