“Халқ банк”ининг ходимлари 100 млн сўмдан кўп пенсия ва нафақа пулларини талон-тарож қилган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг  маълум қилишича, АТ “Халқ банк” Шаҳрисабз филиалининг 4-сонли сайёр касса бухгалтер назоратчиси С.И. ва кассири Н.Р.лар ўзаро тил бириктириб, тумандаги 150 нафар фуқароларга жорий йилнинг март, апрель ва май ойлари учун ажратилган 100,5 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини фуқароларга берилишини таъминламасдан, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Текширув давомида етказилган зарарнинг тўлиқ қопланиши таъминланган.Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.