Олий таълимга киришда берилган айрим имтиёзлардан воз кечилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов маълум қилди.
«Биз илгари берилган имтиёзларни қайта кўчириб чиқишимиз керак. Бу ўқув йилида биз имтиёзларни инвентаризация қиламиз. Мен уларнинг сонини айтмоқчи эмасман, уларнинг сони кўп ва хўп. Биз кейинги ўқув йилидан бошлаб ўз умрини яшаб бўлган имтиёзлардан воз кечамиз», — деди Тошқулов.