Украина Давлат Президенти Зелинский, ўлканинг ғалла жўнатишга тайёр эканлигини билдириб “БМТ ва Туркиядан хабар кутяпмиз” деди.
Украина Давлати Президенти Владимир Зелинский, буғдой жўнатиладиган ҳудуд бўлган Черноморскка борди ва тайёргарликни текширди.
Зелинский, Турк байроғи илинган буғдой ортилган кеманинг олдида берган интерьвюсида, Украинанинг ғалла жўнатишга тайёрлигини билдириб, ишни бошлаш учун Туркия ҳамда БМТ дан хабар кутаётганини таъкидлади.
Туркия, Украина, Россия ва БМТ ўртасида ўтган ҳафта Истанбулда ғалла экспорти ва импорти муносабатлари борасида битим имзоланганди.
Украина номидан келишувга имзо қўйган Инфратузилма Вазири Александр Кубраковдан хабар келди.
Украина Инфратузилма Вазири Александр Кубраков, Украинанинг экспортга тайёрлигини, фақат илк кеманинг ҳаракатланиши учун вақт белгиланмаганини таъкидлади, биринчи кема ҳафтанинг охиригача портдан жўнаб кетишига умид қилишини билдирди.
Буғдой экспорти, Украинанинг Қораденгиз соҳилидаги учта портдан амалга оширилади.
Кубраков, Одесса ва Черноморск портларидан экспорт учун тайёр эканликларини, Пивдения портининг ҳафта охирига қолмай тайёр бўлишини айтди.
Украина Инфратузилма Вазири, 17 та кеманинг жанг бошланганидан буён юк тўла ҳолда кутаётганини, Черноморскда бир кемага эса бугун юк ортилганини айтди.
Дилбар Ражабова тайёрлади