Телефонингизда ушбу дастурлардан бирортаси бўлса зудлик билан ўчиринг!

Киберҳужумчилар телефонларимизга ўз ҳужумларини давом эттирмоқда. “Google Play store” да милионлаб маротаба юклаб олинган ғаразли мақсадларда ишлаб чиқилган 35 та дастур мавжудлиги аниқланди. Android дан фойдаланувчилар ушбу дастурлардан огоҳлантирилди. Бу дастурларни телефонингизга кўчириб олмаслигингиз, агар улар сизда мавжуд бўлса, тезда ўчириб юборишингиз зарур. Киберҳужумчилар бугунги кунда телефон апаратларини турли хил дастурлар ишлаб чиқиш билан нишонга олмоқда. Бунинг яққол мисоли, Франсуз хавфсизлик тадқиқотчиси Максим Инграо аниқлаган премиум хизматларга обуна бўлган янги фирибгар дастурий таъминот оиласи эди. Берилган янги ҳисобот натижасида эса эҳтиёт бўлиш керак бўлган Android дастурларнинг рўйхатини шаклланди.

Умумий 9 миллиондан кўпроқ марта юклаб олинган

Вируслар ҳамда хавфли дастурий таъминотлар бўйича иш олиб борувчи Доктор Вебнинг ҳисоботига кўра, июнь ойида Android.HiddenAds оиласидан 30 га яқин реклама дастури аниқланди ва у умумий 9 миллиондан кўпроқ маротаба юклаб олинган. Улар орасида дастур оиласининг янги иловалари ҳамда май ойидаги таҳлилларга кўра, Android.HiddenAds.3158 фирибгарлик мақсадидаги дастур, виртуал клавиатуралар, қидирув тизимлари ва ёрдамчи дастурлар, излаш тизими каби турли дастурларга ўрнатилгани таъкидланди.

Қуйида зудлик билан ўчирилиши керак бўлган дастурларнинг номлари:

— Photo Editor: Beauty Filter

— Photo Editor: Retouch & Cutout

— Photo Editor: Art Filters

— Photo Editor: Design Maker

— Photo Editor: & Background Eraser

— Photo  & Exif Editor

— Photo Editor: Filters Effects

— Photo Filters & Effects

— Photo Editor: Blur Image

— Photo Editor: Cut, Paste

— Emoji Keyboard: Stickers & GIF

— Neon Theme Keyboard

— Neon Theme — Android Keyboard

— Cashe Cleaner

— Fancy Charging

— Fast Cleaner: Cashe Cleaner

— Call Skins — Caller Themes

— Funny Caller

— CallMe Phone Themes

— InCall: Contact Background

— MyCall — Call Personalization

— Caller Theme

— Caller Theme

— Funny Wallpapers — Live Screen

— 4K Wallpapers Auto Changer

— NewScrean: 4D Wallpapers

— Stock Wallpapers & Backgrounds

— Notes — reminds and lists

Шунингдек, мутахасисларнинг “Android.Joker” оиласидан зарар кўрганлар ҳечқандай маълумотга эга бўлмасдан пуллик мобил хизматларга обуна бўлган бошқа иловаларнинг ҳам аниқлангани таъкидланди. Ҳисоботга кўра улар қуйидаги иловаларда мавжуд:

— Poco Launcher

— 4K Pro Camera

— Heart Emoji Stickers

Онлайн суҳбат иловаси, лекин сохта

Яна бир хавф эса онлайн суҳбат учун ишлаб чиқилган бироқ сохта бўлган илова эканлиги айтилди. Унинг номи “Chat online”.

Google огоҳлантирилди

Хабар вазиятнинг жиддий эканидан далолат беради, чунки 9 миллион обуначи ҳақида гап кетяпти. Аниқланган хавфли вазият тўғрисида Google огоҳлантирилди. Фирибгарлик мақсадидаги иловаларнинг ҳали ҳам юкланиб олинаётгани алоҳида таъкидланди. Охирги натижалар ҳали аниқ эмас, барча обуначилар бу дастурлардан тезда воз кечишлари зарур.

Дилбар Ражабова тайёрлади