Гидрометорология хизмати маркази об-ҳаво бўйича шошилинч ахборот берди.
Жорий йилнинг 6-8 август кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида:
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни еҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.