Анклав соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг зарбалари натижасида 24 киши ҳалок бўлган. 203 нафар фаластинлик жароҳат олди, деб хабар беради “ТАСС”.
Исроил армияси “Исломий жиҳод” гуруҳига қарши “Тонг” операциясини ўтказмоқда. Исроил ва Фаластин маъмурияти бир бирига томон ракета зарбалари бермоқда.