Афғонистон пойтахти Кобул ғарбида портлаш рўй берди. “РИА Новости” нашрининг ёзишича, ҳодиса оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, яна 28 киши жароҳатланган.
“Портлаш Кобул шаҳрининг асосан, шиалар истиқомат қиладиган Пули-Сўхта ҳудудида рўй берди… Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ва ярадорлар тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетилган”, — дейилади хабарда.
Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Толибон ҳам бу ҳужумга изоҳ бермаган.