Тошкентнинг айрим ҳудудлари газ таъминотисиз қолди

Шайхонтоҳур туманида жойлашган ер ости газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари олиб борилиши муносабати билан бугун соат 10:00 дан 17:00га қадар Чилонзор тумани, «Қозиробод» маҳалласида, Қозиробод кўчасида ҳамда Шайхонтоҳур тумани, «Бешёғоч» мавзесида, «Оқтепа» микрараёнида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.

Шунингдек, Шайхонтоҳур тумани, Зулфияхоним кўчасидан õтган Д-159, 108-ммли ўрта босимли газ қувурларини хавфсиз жойга кўчириш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли бугун соат 10:00 дан 17:00 гача «Шайхонтоҳур» маҳалласида, Олмазор тумани, «Себзор» маҳалласида табиий газ таъминотини етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўраган.