WhatsApp эгаси Мета, дастурнинг янги имкониятлари ҳақида хабар берди.
Энди фойдаланувчилар гуруҳлардан сездирмай чиқиб кетишлари мумкин, онлайн ҳолатини кимлар кўра олиши ёки кимлар кўролмаслигини ҳам назорат қила олади, шунингдек, такрор кўрсатилувчи хабарларни экранда кўрсатмаслик имкони мавжуд.
Метанинг бош директори Марк Сукерберг, бу имкониятлар WhatsApp ёзишмаларининг яширин ва ишончли бўлишига ёрдам беришини таъкидлади.
Дунё бўйлаб битта компания орқали тақдим этиладиган ушбу янги имкониятлар Англядан бошлаб, шу ойдан эътиборан ишга тушади.
“Бошқа иловалардан кўра ишончли”
Ҳозирда WhatsApp гуруҳдаги суҳбатлардан чиққанингизда барча гуруҳларни бундан огоҳлантиради. Бу эса ҳечкимга билдирмасдан гуруҳдан чиқмоқчи бўлганларга ноқулайлик туғдиради.
Эндиликда эса гуруҳ админидан ташқари бошқа аъзоларга ҳечкимга сездирмай чиқиб кетиш мумкин бўлади.
WhatsApp нинг бошқарувчи менежери Ами Вора, “Фойдаланувчиларнинг хабарларининг назорати ва махфийлиги борасида янада кенг имкониятлар ишлаб чиқиш” мақсадининг бу бир кўриниши эканлигини билдирди.
WhatsApp шахсий суҳбатлар учун энг ишончли жой эканлигига ишонамиз. Бошқа ҳечқайси суҳбатлашиш хизмати: фойдаланувчиларнинг хабарлари, овозли хабар, видеочат кабилар ишончли эмас.
Янги имкониятлардан яна бири “Охирги фаоллик” вақтини фойдаланувчи фақат ўзи истаган фойдаланувчиларгагина кўринадиган қилиш имкони бор.
Дилбар Ражабова тайёрлади