Жорий йилнинг 2 август куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи биносининг кириш қисмида ўзига бензин сепиб, ёқиб юборган 47 ёшли аёл – Санобар Ҳайдарова шифохонада вафот этди.
«Дарё» манбасига кўра, аёл бугун, 10 август куни соат 07:05 да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, унинг ўз жонига қасд қилишига, ишдан бўшатилгани сабаб эканлиги айтилган эди. Маълум бўлишича, у оилада ёлғиз боқувчи бўлган. Турмуш ўртоғи ишсиз, 4 нафар фарзанди бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилаётгани айтилган эди.