Countrymeters сайти маълумотларига кўра, дунё аҳолиси 8 миллиарддан ортиқ кишини ташкил қилмоқда.
Унга асосланиб, сиз Ердаги эркак аҳоли сони 4 миллиарддан сал кўпроқ эканлигини кўришингиз мумкин. Аёллар эса ҳали ҳам 3,9 миллиард аҳоли даражасида бир хил кўрсаткичга эришмаган.
1,4 миллиард одам Хитойга (18,1 фоиз) тўғри келаётган бўлса, Ҳиндистон ҳам деярли бир хил кўрсаткичга (17,7 фоиз) эга. Аҳоли сони бўйича учинчи ўринда АҚШ – 336 миллион киши (4,2 фоиз).
Айтилишича, биринчи миллиард аҳоли 1804 йилда қайд этилган. 1987 йилга келиб бу кўрсаткич 5 миллиардга етди.1999 йилда дунё аҳолиси 6 миллиардга, 2011 йилда эса 7 миллиардга етган эди.
Ер аҳолиси ўлимининг энг кўп учрайдиган учта сабаби ҳам келтирилган: юрак ишемик касаллиги (бу йил 5,9 миллион ҳолат), инсулт (2022 йилда 4,2 миллион ҳолат) ва пастки нафас йўлларининг ўткир инфекциялари (бу йил 2,1 миллион ҳолат).
10 август куни Италиянинг Апеннин оролларида июл ойининг биринчи икки ҳафтасида содир бўлган жазирама ўлим даражаси 21 фоизни ташкил этгани ҳақида хабар берилган эди.
Қайд этилишича, рекорд кўрсаткичлар Латина (72 фоиз), Бари (56 фоиз), Витербо (52 фоиз), Каляри (51 фоиз) шаҳарларида қайд этилган.
Римда ўлим даражаси 28 фоизга, Неаполда 27 фоизга, Флоренсияда 22 фоизга ошган.