Президент Эрдўғон уруш бошланганидан буён биринчи марта Украинага жўнаб кетмоқда

Бугун Украина ғарбидаги, Россия бомбардимонларидан нисбатан кам талофот етган Лвив шаҳрига Давлат Президенти Владимир Зелинский билан учрашадиган Ражаб Тоййиб Эрдўғонга БМТ котиби Антонио Гутерреш ҳам ҳамроҳлик қилади.

Ражаб Тоййиб Эрдўғон аввал Россия президенти Путин билан учрашганди.

Зелинский билан эса бугунгача Ражаб Тоййиб Эрдўғон бир неча марта телефон орқали суҳбатлашган. Туркия Украина билан инсонсиз бошқариладиган ҳаво техникалари борасида мунеосабатларини давом эттирмоқда.

Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Зелинский учрашувида ҳамда Гуттерешнинг ҳам иштирок этадиган учлик учрашувда Украина ғалласининг жаҳон бозорига экспорт қилиниши, шунингдек, Украина-Россия урушининг дипломатик йўллар билан тўхтатилиши учун ташланадиган қадамлар асосий масала сифатида кўриб чиқилади.