Афғонистон пойтахти Кобулдаги бир масжидга ҳужум уюштирилди

Афғонистоннинг пойтахти Кобулдаги Сиддиқий масжиди хуфтон намози вақтида бомба портлатилди.
Портлаш вақтида кўпчилик ибодат қилаётган бўлган, ҳужум натижасида 3 киши ҳаётдан кўз юмган. Вафот этганлар орасида масжид имоми ҳам борлиги айтилмоқда.


Ўлганлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Толибон етакчиларидан бирининг гапига қараганда камида 35 та киши яраланган ва улар орасида ҳаётдан кўз юмганлар ҳам бўлиши мумкин.


Портлаш таъсирида атрофдаги биноларнинг ҳам деразалари синган. Толибон ушбу портлашдан ғазабланишганини қўпол тарзда билдирган.

Ҳозиргача ҳужумни кимлар уюштиргани аниқланмади. Маълумотларга кўра, бир ҳафта олдин Толибон етакчиларидан бири ҳужумга учраб ҳаётдан кўз юмган эди. Бу эса ИШИД томонидан амалга оширилган деб тахмин қилинган эди.