Фарғонада фуқаро ўзаро жанжал ортидан икки кишини пичоқлаб қўйди. Улардан бири шифохонада вафот этган.
Фарғона вилояти ИИБ берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 17 август куни Фарғона вилояти Боғдод туманида фуқаро Х.А ўзига тегишли шу туманнинг Мирзабод маҳалласи ҳудудида жойлашган гўшт дўкони олдида фуқаролар А.Т ва Ш.Т билан ўзаро гап талашиб жанжаллашиб кетган.
Жанжал давомида Х.А фуқаролар А.Т ва Ш.Т.ларга гўшт дўконидан олган пичоқ билан тан жароҳати етказган.
Туман тиббиёт бўлимининг дастлабки маълумотига кўра, Ш.Т.га етказилган оғир тан жароҳати оқибатида тиббиёт бўлимида вафот этган.
Фуқаро А.Т енгил тан жароҳати олиб шифохонада даволанмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гумондор шахс эса процессуал тартибда ушланган.