Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.М. фуқаролар З. ва Ш.нинг ишончига кириб, уларга хориждаги олий ўқув юртида ўқиганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар тайёрлаб бериш орқали Тошкент шаҳридаги олий таълими муассасаларига кўчириб бериши эвазига 7 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро К.А. фуқаро Ш.ни гўёки Тошкент шаҳарида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 1 000 АҚШ доллари эвазига Наманган давлат университетининг “Мусиқа” йўналишига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 500 АҚШ долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.