Тирикчилик, деманг, ҳаммаси баҳона!

Кечадан бери ижтимоий тармоқда абитуриентларнинг, сизларнинг фарзандларингиз улар, шармандали натижалари муҳокама қилинмоқда.


Масалан, мен ажабланганим йўқ. Бугунги ёшларнинг тест натижаларида қалқиб чиққан билимсизлигини кўпчилик қатори, билар эдим. Бу ҳақда каналимизда ҳам, ўша саводсизлар тилича, кўп “вайсаганман”.

Тест ҳам бор ҳақиқатни кўрсатган эмас. Унинг натижасига қарасак, 50 фоиз абитуриент чаласавод бўлиб чиқади. Лекин ишонинг, бу кўрсаткич абитуриентлар учун мақтов, мукофот. Яъни, уларнинг билим даражасини ошириб кўрсатган. Аслида 50 эмас, 70-80 фоизи билимсиз уларнинг. Ишонаверинг.
Буни эртага дарслар бошланса, ўқитувчилар ҳам бемалол тасдиқлашлари мумкин.

Хўш, бунинг боиси нима? Мактаб таълими дейсизми? Бўлиши мумкин. Лекин, сиз айтинг-чи, ўзингиз ота-она бўлиб, болангизнинг ўқиши, тарбияси учун ўзингиз нима қилдингиз?
Уларга ўрнак бўлдингизми? Ўзингиз китоб ўқийсизми? Ён-атрофингиздаги ҳаром-ҳариш йўллар билан бойиб, семириб ётганларни эмас, илмли, билимли, иймон-эътиқодли инсонларни ўрнак қилиб кўрсата олдингизми?

Университетда ўқишдан мурод-мақсад, уни бир бало қилиб, амаллаб битириб олгач, бирор жойга ишга кириб, давлатнинг, халқнинг мулкини ўмариш эмас, ўқишдан мақсад – ОДАМ бўлиш эканини сингдирдингизми унинг онгига?
Пишагингиз болаласа ҳам уни арақ билан ювиб, зиёфат берганингизда, болангизга ўша маишатга кетган пулнинг 100 дан бирига китоб олиб бериш ҳеч хаёлингизга келганми?

40-50-60 га кириб, ўзингиз умрингизда бир марта театрга, музейга, кутубхонага қадам босганмисиз? Ёки фарзандингизни юборганмисиз?
Бу дунёда телефон, айфон, айпод, компютердан ҳам бошқа мўъжизалар борлиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз ёки бу ҳақда болангизга гапирганмисиз?

Фарзандингизнинг умри ана шу матоҳлар ичра совурилаётганини кўра-била туриб, уларни қайтаришга уринганмисиз ёки ҳеч қурса, улардан керакли ўринда фойдаланиш ҳақида маслаҳат берганмисиз?
Тирикчилик, деманг. Қийинчилик деманг. Ҳаммаси баҳона.
Менинг отам Тошкентда ўқийдиган ўғиллар

Элмурод Нишонов