Глобал қурғоқчиликни ўрганувчи уюшма томонидан олиб борилган сўнги тадқиқотларга кўра, Европанинг учдан икки қисми жиддий қурғоқчилик таҳдиди остида, бу эса охирги 500 йил ичида кузатилаётган энг жиддий ва хавфли қурғоқчилик ҳисобланади.
Уюшма ўзининг Европа билан боғлиқ сўнги таҳлилий хулосаларини эълон қилди. Унга кўра, қитъанинг юздан қирқ етти фоиз қисмида қурғоқчилик ҳукм сурмоқда ва бу ҳолат “Юқори огоҳлантириш даражаси” га чиқди.
Қитъанинг юздан ўн етти қисмида эса ўсимликлар ва яшил майдоннинг “Оғир вазиятда эканлигига доир маълумотлар қайд этилган” ҳолатдадир.
Берилган ҳисоботда, қурғоқчилик ҳосилдорликка таъсир қилиши, ўрмон ёнғинларининг ортиши, шунингдек, Европанинг жанубидаги баъзи ўлкаларда бу вазият ойлаб давом этиши ҳақида огоҳлантиришлар бор.
Тадқиқотлар раҳбари Мария Габриел, “Анчадан бери давом этаётган иссиқлик ва сув танқислиги вазиятни янада жиддийлаштириб юборди” дейди. Қолаверса, у ҳозирги пайтда рўй бераётган ўрмон ёнғинлари вазият бутунлай оғирлашмасидан олдин бўлаётганини, агар ҳолат янада ёмонлашса, бундан ҳам жиддийроқ вазиятларга тайёр бўлиш кераклигини таъкидлади.
Таҳлил натижаларига кўра, Европадаги денгизларнинг бир қанчаси маълум миқдорда қуриди. Бу ҳолат эса шундоқ ҳам таназзулга юз тутаётган электр энергияси таъминотига салбий таъсир кўрсатди.
“Ҳаддан ортиқ қурғоқчилик” йил давомида вақти-вақти билан кузатилди. Августь ойидан бошлаб эса вазият янада жиддийлашди ва салбий томонга қараб кета бошлади. Оқденгиз соҳилларида юқори даражадаги қурғоқчилик ноябрь ойигача давом этиши кутилмоқда.
Тадқиқотда Италия, Испания, Португалия, Франция, Германия, Голландия, Белгика, Люксембург, Романия, Венгрия, Украина, Молдова, Ирландия ва Англиянинг ҳолати кундан-кун ёмонлашаётгани маълум қилинди.
Европада қуриётган денгизларда Иккинчи Жаҳон урушидан қолган кемалар кўзга ташланмоқда, ушбу ҳудудларда баъзи дарахт баргларининг сарғая бошлаган ва тўкилиши кузатилмоқда. Бу ҳолат, иссиқликнинг ортиши натижасида юзага келган “Алдамчи куз” деб эътироф этилмоқда.