СССРнинг биринчи ва ягона президенти Михаил Горбачёв оғир ва узоқ давом етган касалликдан сўнг 92 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда Марказий клиник шифохона томонидан маълумот берилди, дея хабар беради “ТAСС”.
Совет Иттифоқининг охирги раҳбари 2020 йилда касалхонага ётқизилган. Жорий ёзда агентлик унинг атрофидагиларга таяниб, собиқ президент ҳали ҳам касалхонада эканлиги ҳақида хабар берганди. Ушбу маълумотларга кўра, ўша пайтда соғлиғида ҳеч қандай ёмонлашув кузатилмаган, аммо улар Горбачевни шифокорларнинг доимий назорати остида қолдиришни афзал кўришган.
Горбачёв 1985-1991 йилларда Совет Иттифоқини бошқарган.