Покистон тошқинлар остида қолмоқда. Вафот этганлар сони 1200 дан ошди

Покистонда ёмғир туфайли вазият оғирлашиб бормоқда. Оламдан ўтганлар сони 1200 дан ошди. Ўлкадаги 33 миллион 46 минг киши содир бўлган табиат ҳодисаси таъсири остида қолди, 733 минг 488 та ферма ҳайвони ҳалок бўлди.

Покистонда 14 июньдан буён давом этаётган ёғингарчилик сабабли 1208 киши оламдан ўтди. Улардан 244 таси аёллар, 416 таси эса болалардир. Яраланганлар сони 6082 эканлиги маълум бўлди.
Бу ҳақда Покистон Миллий Табиий Офатларни назорат қилиш Агентлиги хабар берди.

Ўлкадаги 5063 километр йўлга талофат етди. 243 та кўприк ва 173 та дўкон қулади.
Содир бўлган сел оқибатида 1 миллион 172 минг 549 уйга зарар етди, улардан 436 минг 307 таси бутунлай харобага айланди.
Қурилган лагерларда яшаётганлар сони эса 472 минг 313 тага етди.