Сувлардан заҳар оқади, бактерия ва микроблар макони

Қаердан оқиб келаётганлиги номаълум бўлган сувларни истеъмол қилишдан эҳтиёт бўлиш зарур. Баъзи ўлкаларда сувдан заҳарланиш оқибатида касалхонага мурожаат қилаётганлар сони ортиб бормоқда. Агар бошқа ичимлик суви топилмаган тақдирда сувни қайнатиб, тинитилгандан кейингина ичиш лозим.

Бу борадаги мутахасис доктор Филиз “Охирги пайтларда қаердан оқиб келиши номаълум бўлган сувларни ичиш оқибатида заҳарланиш ҳолатлари кўпайганлигини” айтди. Охирги йилларда Адана ва Туркия ҳудудларида сувдан заҳарланиш кескин ортди. Вазият жиддий тус ола бошлагач, мутахасислар микроблар ҳамда бактериялар туфайли юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ҳақида аҳолига маълумот берди.

Доктор Филизнинг фикрича, сувдан заҳарланиш айниқса, болалар орасида кўп содир бўлмоқда. Ҳолсизлик, кўнгил айниши, иситма каби ҳолатлар микробли сувларни ичиш оқибатида юзага келаётганини таъкидлади.

Шунингдек, гигиена борасида алоҳида тўхталиб ўтган мутахасислар, ушбу ҳолатларнинг олдини олишнинг энг осон ва оддий йўли бу гигенага амал қилиш эканлигини айтишади. Қўлларни тез-тез совунлаб ювиш ниҳоятда муҳим экан. Қолаверса, ота-оналар фарзандлари чўмилаётган сув ҳавзаларининг қанчалик даражада талабга жавоб беришига, хлорланган сув эканлигига аҳамият беришлари зарур.

Мутахасислар икки уч кун давом этадиган диареядан қўрқмаслик кераклигини таъкидлаб, бу ҳолатни уйда даволаш мумкин. Бироқ, агар кўп қайт қилиш, юқори ҳарорат каби вазиятлар кузатилса, албатта шифохонага бориш шартлигини тавсия қилишди.