Унга кўра, агар Пхенян ўз томонидан таҳдид яқин деб ҳисобласа, давлатга душманга қарши профилактик ядро зарбаси бериш ҳуқуқини беради, деб хабар бермоқда STAK ахборот агентлиги.
Унда таъкидланишича, янги қонун КХДРга душманга ҳужум қилинган тақдирда унга автоматик режимда ядровий ҳужум уюштиришга ҳам имкон беради.
Президент Ким Чен Ин эса КХДР ядросизланиш бўйича музокаралар олиб бормаслигини айтди.
«Ядро қуролига эга бўлиш бизнинг қонуний ва ажралмас ҳуқуқимиздир. Биз ядровий қуролдан воз кечиш ниятида эмасмиз. Янги қонун ядросизланиш бўйича музокаралар олиб боришни имконсиз қилади», — дея КХДР раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирган агентлик.