АҚШ даги айрим ҳудудларда мияни кемирувчи амёбалар мавжуд

Акация дарахтлари бошқа дарахтларга кимёвий сигнал юбориш имконига эга

1990 йилда Претория университетидаги зоолог Ван Ҳовен, Жанубий Африкада 3000 та антилопадан иборат бир поданинг ўлими сабабларини текшириб кўрди. “Қуду” деб номланадиган антилопа ҳамда жирафаларни ўрганар экан, жирафаларнинг бир дарахтдан фақатгина бир нечта акация баргини еганини, қолаверса, шамол эсган тарафга қарама-қарши томонга қараб қочганликларини сезиб қолди. Қудулар эса кўрган ҳамманарсасини еди. Ван Ҳовен натижада акация дарахтларининг бошқа дарахтларга кимёвий сигнал юборишини кашф этди. Акациянинг бу “Огоҳлантирув сигнали” 45 метр узоқликкача етиб боради. Беш-ўн дақиқа ичида “Огоҳлантириш” ни қабул қилган дарахтлар баргларидаги танин миқдорини орттирди ва заҳарли ҳолатга келтирди. Ушбу япроқларни еган қудулар ўлдилар.

Мантис қисқичбақаси, дунёнинг энг кучли зарбасига эга жонивордир

Қизиқарли фактлар рўйхатимиздан жой олган яна бир ажойибот мантис қичқичбақаси ҳисобланади. Кўринишидан ишониш қийин бўлсада улар дунёдаги энг кучли жониворлардан биридир. Мантис қисқичбақасининг устки ўнг қўлидаги бир аъзоси энергия сақлаш қувватига ҳамда кучли мушт зарбаси тезлигида олдинга ҳаракатланиб, 22 калибрлик ўқдан ҳам тез ҳаракатлнган ҳолда 1500 Нютонь тезликни таъминлаш қувватига эга. Мантис қисқичбақаси ўз  муштидан аквариумларнинг ойнасини синдиришда фойдаланади. Фақат бугина эмас, унинг мушти шунчалик тезкорки, ўзи турган сувнинг босимини пасайтиради ва қайнашига сабаб бўлади. Сув босими нормал ҳолатга келганида қисқичбақанинг тезкор “Муштлари” ўз ҳолича бўш қўйилади. Шу пайтда катта миқдордаги энергия ташқарига чиқади. Бу ҳодисага кавитатция дейилади.

Карнион даврида тахминан 2 миллион йил давомида дунёнинг турли жойларида тинмасдан ёмғир ёғди

Бундан 232 йил миллион йил аввал “Карнион даври” деб ном олган асрда бир вақтнинг ўзида бир қанча жойларга ёмғир ёға бошлади. Миллион йиллар давом этган қурғоқчиликдан кейин дунё шундай намгарчилик ҳолатига кирди. 2 миллион йил об-ҳаво шу ҳолда ёғингарчилик билан давом этди. Олимлар, карнион ҳодисасини юзага келтирган улкан геологик ўзгаришлар туфайли динозаврлар оиласининг эволюцясига таъсир қилганини тахмин қилишади.

Ботфлй пашшаси ўз личинкасини инсоннинг териси остида қолдириши мумкин

Қизиқарли фактларимизнинг яна бир қаҳрамони ботфлй номли пашша бўлиб, улар ер куррасидаги энг ёқимсиз жонзотлардан биридир. Чунки уларнинг личинкалари қўнган жонзотларининг терисида ёки ичагида ривожланадиган паразитлар ҳисобланади. Жанубга ҳамда америка томонларга борган сайёҳлар одатда керакли кундалик буюмлардан ташқари қочоқ йўловчини ҳам уйларига олиб келишади. Бироқ личинка ёки бирор инфекцияга нишон бўлган одам ҳечнимани сезмайди. Ёши катта ботфлй пашшалари ёввойи асалари катталигида бўлади. Улардан қочиб қутулиш жуда мушкул. Чунки ниҳоятда айёрона усуллари бор. Айрим ботфлй пашшалари уруғларини чивинларнинг устига ёпиштиришади. Чивинлар эса уруғларни инсон ёки бирорта ҳайвонга қолдиради. Пашша ўз ўлжасига қўниб, қонини ичиш учун терисидан тешик очганида ўлжанинг терисининг илиқ ҳарорати личинкаларнинг тушишига ҳамда тери остига киришига сабаб бўлади. Яъни, сиз ҳечқачон бундай турдаги пашшага йўлиқмаган бўлсангиз ҳам унинг личинкаси терингиз остига кириши мумкин.

Кўк китнинг томоғи одамнинг бошидан кичик

Агар кўк китнинг сизни ейишидан қўрқсангиз, ҳечам чўчиманг. Чунки кўк китнинг томоғи одамнинг бошидан кичик. Кўк китлар ер юзидаги энг улкан жонивор ҳисобланишсада, шунингдек, катта юрак органига эга бўлишса ҳам томоқлари тахминан 10 ёки 20 см атрофидадир. Агар таққослайдиган бўлсак, инсоннинг томоғининг кенглиги 2,5 см атрофида. Кўк китлар, одатда крил номли майда қисқичбақалар билан озиқланишади ва одамларни ейишдан йироқдирлар.

АҚШ даги айрим ҳудудларда мияни кемирувчи амёбалар мавжуд

Мияни еювчи амёба ибораси гўёки фантастик филмлардаги сўзларга ўхшайди, бироқ ҳақиқатдан ҳам улар бор. Наеглерия фоулери илиқ, чучук сувда яшайди. Ёз фаслида сув исиганида кўпаяди. Ёмғир сувларида, кўл ва ҳовузларда, кўлмакларда чўмилган одамларга бурундан, оғиздан киради. Сўнгра амёба ҳолатига айланади. Ҳид билиш каналига кирган амёбалар, бурун ичидаги шиллиқ қаватидан ўтиб, ҳид билиш йўли орқали миянинг орқа мия суюқлигига ва мияга жойлашадилар. Бу ҳолатда эса миядаги моддалар билан озиқланадилар. Ўлимга олиб борувчи менингит касаллигига сабабчи бўлишади. АҚШ даги ушбу амёбалар ҳодисаси кўпинча Техас ва Флорида штатларида рўй беради.

Шимолий Америкада қушлар сони 50 йилда 3 милярдга камайди

1970 йилдан буён тадқиқотчилар, 529 та қуш тури ҳақида маълумотлар тўплашмоқда. Охирги 50 йил ичида Шимолий Американинг қушлари 3 милярдга камайганини аниқлашди. Бу изланишни олиб боришда кўнгиллилар томонидан ишлаб чиқилган  анкеталардан жавоблар тўпланди. Кейин ушбу маълумотлар 143 та ҳаво радари техникаси томонидан текширилган кўчманчи қушлар галаси билан боғлиқ ўн йиллик маълумотлар билан бирлаштирилди. Натижалар эса йўқотишларнинг 90 % идан кўпи чумчуқлар, спинозлар, дала қушлари ва ҳоказо 12 турдаги қушлар оиласига мансублигини кўрсатди. Тадқиқотчилар, яшаш жойининг бузилиши, урбанизация ва заҳарли пеститсид сингари турли сабаблар қушларнинг камайиб кетишига олиб келган, деган хулосага келишди.

1822 йилда топилган ҳамда бўйнида найза санчилган лайлак, қушларнинг кўчиб кетиши ҳақидаги ҳақиқатларнинг юзага чиқишига сабаб бўлди. Юз йиллар давомида одамлар қишда қушлар қаерда бўлишларига қизиқдилар. Айрим кишилар бошқа ўлкага учиб кетишганини тахмин қилишди, фақат қаерга учганликлари ҳақида аниқ бир фикр йўқ эди. Гарвард профессори иссиқ ҳаво мавсуми келгунга қадар улар ойга учиб кетади, деган фикрни олға сурди. Аристотел эса баъзи қушларнинг қиш уйқусига кетганини, ёки баҳор келгунча қушларнинг бошқа турдаги қушларга айланишини даъво қилди.

Минг йиллик қизиқишлардан сўнг одамлар ва ниҳоят бу борада мантиқли бир хулосани қўлга киритдилар. Германияда бўйнида Африкаликлар ишлатадиган кўринишда бўлган найза санчилиб қолган лайлак топилди. Бу қушнинг шимолга учиб кетишдан олдин тахминан икки минг мил йўл босганини инкор этиб бўлмас ҳақиқат эди. Лайлак ўша пайтда ўлдирилди ва кўчиб кетишга асос бўладиган далил сифатида терисининг ичи тўлдирилиб сақлаб қўйилди.

Дилбар Ражабова