Охирги бир йил ичида Англия ва Европада 48 миллион қуш қириб ташланди

Европа озиқ-овқат ва соғлиқни сақлаш ташкилотларининг сўнги тақдим этган маълумотларига қараганда парранда грипи сабабли Англия ва Европада сўнги бир йил ичида 47,7 миллион қуш қириб ташланди. 2021 йил октябрь-2022 йил сентябрь санаси оралиғидаги воқеаларнинг кузатилгани ҳамда бу ҳақда кеча эълон қилинган хабарга кўра, дам олиш масканларида эркин юрганларининг 2467, қафасдаги қушларда 187 ва ёввойи қушлар орасида 3573 та вирус ҳодисаси кузатилган.

Маълумотларга кўра, ушбу вирус Европадаги 37 та давлатга ўз таъсирини сезиларли даражада ўтказган. Тақдим этилган ҳисоботда кўрсатилишича, Англияда 161 юқори патагоник парранда грипи ҳолати аниқланган ва шу боис 3,2 миллион ҳайвон ва боқилаётган қуш ўлдирилган.

Англияда ёввойи қушлар орасида парранда грипи ҳодисаси 1727 тани ташкил этди. Ушбу воқеа 406 та ҳудудда, шунингдек, 59 та қуш тури орасида тарқалгани маълум бўлди.

Мутахасислар ўтган йил ёз фаслида йўқолиб кетган парранда грипи бу йил тўрт фаслда ҳам давом этганини айтишмоқда. Айни пайтда бу вирус қушлар орасида жуда тез суратда ёйилмоқда.

Англия ҳукумати билан ҳамкорликда фаолият олиб борувчи ветеринар хизмати масъули Кристина Миддлемисс, вируснинг ёввойи қушлар орасида кўп тарқалишига сабаб бўлган омиллардан бири уларнинг жуфт ҳолатда яшаши эканини таъкидлади. Шунингдек, Миддлемисс, “Афсуски, келаси ойларда бошқа ўлкаларга учиб кетган қушларнинг қайтиши сабабли вирус янада кўпроқ тарқалади” дея таъкидлаган.

Мутахасислар эса юқорида кўрсатилган рақамлар аниқ эмас, балки ҳолат бунданам оғир бўлиши мумкин дейишмоқда.