«Uzbekistan Airways» АЖ қишки парвозлар жадвалига ўтиши муносабати билан Урганч – Милан – Тошкент, Урганч – Рим – Тошкент ва Тошкент – Париж – Тошкент йўналишлари бўйича мавсумий авиақатновларни вақтинча тўхтатади.
Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Италия ва Францияга парвозлар тасдиқланган жадвалга кўра ёзги парвозлар жадвали охиригача қуйидагича амалга оширилади:
Урганч – Рим – Тошкент ҳафтада бир марта – сешанба кунлари (25 октябргача);
Урганч – Милан – Тошкент ҳафтада бир марта – жума кунлари (28 октябргача);
Тошкент – Париж – Тошкент ҳафтасига икки марта – сешанба ва жума кунлари (28 октябргача).