Комил Алламжонов бошланғич синф ўқитувчиларига мурожаат билан чиқди. У ўз мурожаатида апробация ишларида фаол бўлишга чақирган.
«Халқ таьлими вазирлиги тез кунларда 1-2 синф учун ўқув дастурлар, янги методика ва дарсликларни апробациясини бошламоқда. Финлядия мутахассислари экспертизасидан ўтаётган ва тасдиқланаётган ушбу дарсликлар ўйлайманки Ўзбекистон таълим сохасини тубдан юқори сифат даражасига кўтаришга хизмат қилади.
Мен ҳар доим бир гапни айтиб келаман. Албатта мактаб бинолари керак ва зарур лекин ундан ҳам олдин сифатли дарсликлар, оддий айтганда таълим олиш учун контент яратиш унданда зарур. Мактаб биноларини қаср қилиб қуриб қуйинг, лекин шунга яраша ўқитиш учун замонавий контент бўлмаса бу шунчаки бир тийинга қиммат бетон бўлади халос. Агар контент сифатли, замоновий ва кучли бўлса, бола палаткада ўтириб ўқиса ҳам билимли бўлаверади. Айтмоқчи бўлганим шуки, приоритетларни тўғри белгилаш керак.
Шу фурсатдан фойдаланиб, эртанги кун учун бефарқ бўлмаган барча бошланғич синф ўқитувчиларини апробация ишларида фаол бўлишга чақириб қоламиз. Агарда сиз хали рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, https://talim2023.uz сайти орқали бу ишни амалга оширишингиз мумкин», дейилади хабарда. https://t.me/allamjonov_ki/1633