Афғонистон пойтахти Кобулда Толибон ҳукуматининг Ички Ишлар Вазириги лагеридаги мавжуд масжидда, пешин намози вақтида портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида 4 киши ҳаётдан кўз юмди, 25 киши яраланди.
Вазият юзасидан маълумот берган Абдул Нафи Такор портлашни масжиддаги фуқаролар ҳамда Ички Ишлар Вазирлигида фаолият юритувчилар ташкиллаштирганини айтиб ўтди.
Кобулдаги шифохона, портлашдан кейин 20 та беморни қабул қилишганини, улардан 2 таси шу ерда вафот этганини айтди.
Толибон ҳукумати, Кобулдаги портлаш сабаблари ҳақида ҳали бирор расмий изоҳ бермади.
Эслатиб ўтамиз:
Ўтган жума куни Кобулдаги таълим марказларидан бирида юз берган портлашда 53киши ҳаётдан кўз юмган эди.м