«Туркистон Банк» бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилди

«Туркистон» хусусий акциядорлик тижорат банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинганидан кейин банк маъмурияти омонатчиларни чақириб, омонатларни қайтариш бўйича аризалар олиш ишлари давом этмоқда.

Бизга берилган маълумотга кўра, бугунга қадан биринчи кун 324 мурожаатчи, иккинчи куни 341 мурожаатчидан ариза қабул қилиб олинган. Мурожаатчилар учун 6 та ойна доимий хизмат кўрсатиб турибди.

Маълум қилинишча, Кунлик ҳисоботлар Марказий Банкка етказилиб, тез фурсатда омонатларни эгаларига қайтариш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ «Туркистон» хусусий акциядорлик тижорат банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олингани ҳақида хабар бергандик.