Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган текширишда, фуқаро Б.Ж. Кўкдала тумани ҳудудидаги «Х.Ф» фермер хўжалигига ажратилган жами 44 гектар лалми ернинг 11 гектарини 30 нафар фуқароларга уй-жой қуриш учун сотиб юбориб, қонун талабларини қўпол равишда бузган ҳолда, экин ер майдонига 687,7 млн. сўм миқдорда зарар етказгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Б.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.