ЖССТ: Камҳаракатлик оқибатида 2030 йилгача ярим миллиард одам хасталикка чалиниши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда жисмоний фаоллик сусайишининг жиддий оқибатлари ҳақида огоҳлантириш билан чиқди.

Унда қайд этилишича, камҳаракатлик туфайли 2030 йилгача Ер юзида 500 миллиондан ортиқ киши юқумли бўлмаган касалликларга чалининиши мумкин. Уларни даволашга йўналтириладиган сарф-харажатлар дунё иқтисодиётига 300 миллиард доллар зиён етказади.

Келиб чиқиши кутилаётган ноинфекцион хасталикларнинг деярли ярми, яъни 47 фоизи гипертензия, қолган 43 фоизи эса депрессия билан боғлиқ бўлиши айтилмоқда. Барча ҳолатларнинг тўртдан уч қисми кам даромадли ва ривожланаётган давлатларда кузатилиши эҳтимоли катта.

Шунингдек, ЖССТ ҳисоботида жисмоний фаолликнинг CОVID-19 пандемияси ва бошқа хавфли касалликларни енгишдаги аҳамияти ҳам келтирилган.