Дунё туризмида муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳамда сайёҳларнинг гавжум макони бўлган Таиланддаги машҳур орол Фукет айни пайтда сел ҳалокати билан юзма-юз ҳолатда.
Суратларига қараганда барчани бирдек ҳайратга солувчи оролнинг сўнги манзараси ақлга сиғмас даражада. Узоқ вақтдан буён давом этаётган Мусон ёғингарчиликлари оролнинг катта қисмини сув остида қолдирди.
Сел оқибатида таътиллар тўхтатилди, ҳолат юзасидан шуғулланишга махсус ҳарбий гуруҳ жалб қилинди. Қуйида оролнинг сўнги кўриниши…
Айниқса, орол марказидан олинган фотолар кишини ёқа ушлашга мажбур қилади. Ўтган ҳафтада рўй берган сел шиддати оқибатида шаҳар маркази бутунлай сув остида қолди.
Расмий маълумотларга кўра, жами 1850 га яқин уйдан 6080 киши эвакуация қилинган, шунингдек, қутқарув ишлари давом этмоқда. Бир қанча мактабларда сел туфайли таътил эълон қилинган.
Таиланд ҳарбий бўлими ҳудудда ўз хизматини давом эттирмоқда. Ушбу минтақада узоқ вақтдан буён тез-тез такрорланиб турадиган ёғингарчиликлар тоғли ҳудудлардан йўлларга оқиб тушаркан жиддий асоратларни пайдо қиляпти.
Бир қанча автомобил йўллари тупроқ кўчиши туфайли кўпчилик дарахтлар ва электр симёғочлари йўлларга қулади. Фалокатда ҳаётдан кўз юмганлар йўқ, бироқ йўл бутунлай ишдан чиққан.
Фукет аэропортида кучли шамол натижасида вақти-вақти билан парвозда ноқулайликлар содир бўлиши билан бирга аэропортга етиб олиш ҳам йўловчилар учун катта муаммо туғдирди.